Ўзбекистон Қувайт билан нималарга келишиб олди?
Local
−
17 February 2025 8219 1 minute
Бугун, 17 февраль куни Ал-Қувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Қувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;
- Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- “Ақлли” шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;
- Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Шавкат Мирзиёев ва Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ал-Қувайт шаҳридаги "Ал-Баян" саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказганди. Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Қувайт ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.