Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилган? 

Local

image

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 7,4 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 22,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Бу йил мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 14 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,5 минг тоннага яъни қарийб 5,3 бараварга ошган.

Ўтган 6 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қуйидаги давлатларга қовун ва тарвуз экспорт қилган:

  • Қозоғистон – 11,8 минг тонна;
  • Россия – 6,3 минг тонна;
  • Қирғиз Р. – 2,9 минг тонна;
  • Беларусь – 527,0 тонна;
  • Латвия – 524,0 тонна; 
  • Украина – 484,2 тонна; 
  • Германия – 131,2 тонна; 
  • Молдова – 59,5 тонна.

Tags

Rate Count

513

Rating

3

Rate this article

Share with your friends