Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради
Local
−
25 December 2021 14008 1 minute
Экспериментал ядро физикаси соҳасида танилган олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Толиб Мусаевич Мўминов жорий йилнинг 22 декабрь куни 78 ёшида вафот этди.
Толиб Мўминов 1943 йил 10 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат университетининг физика факультетида таҳсил олган.
1992–1995 йиллари Самарқанд давлат университети ректори лавозимида фаолият олиб борган.
200 дан ортиқ илмий ишлари чоп қилинган. 22 номзодлик ва 3 докторлик диссертацияларига раҳбарлик қилган.
Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти, “Шуҳрат” ордени билан тақдирланган.
Аввалроқ Атоқли физик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Темурбек Усмонов 79 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All