Ўзбекистон БАА билан стратегик шерик бўлди

Local

−

image

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари Президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  • Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация;
  • Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;
  • Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Абу-Даби шаҳридаги "Қаср аш-Шати" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends