Ўзбекистон адабиёти оғир жудоликка учради

Crime

image

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, ёзувчи ва драматург Менглибой Муродов оламдан ўтди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Менглибой Муродов 1942 йилнинг 15 майида Навоий вилояти Конимех туманидаги Шодибек қишлоғида зиёли оиласида таваллуд топган. У Бухоро давлат педагогика институтида (1961–1966) таҳсил олган.

Менглибой Муродовнинг “Меҳр” номли биринчи шеърий китоби 1966 йилда нашр этилган. Шундан сўнг у “Хосиятли кун” (2001), “Дийдор” (2002), “Юрагимда борин айтдим” (2005) номли шеърий тўпламлар, “Гуноҳ” (2008), “Савоб” (2011) номли романлар, “Менинг бола қалбим” (2009) қиссаси ҳамда “Кўнгилдаги қўшиқлар” (2012), “Умидли дунё” (2022) китобларини ёзган.

Жавоҳир Қадамов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends