“Ўзбекфильм” яқинида ёнғин бўлди (видео)

Crime

image

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида очиқ майдонда қуруқ ўт ҳамда эски автомобиль шиналари ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 15 июль куни соат 14:17 да туманнинг Чилонзор кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт, эски автомобиль шиналари ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:25 да етиб бориб, ёнғин 14:52 да қуршаб олинган ва 15:06 да ёнғин ўчирилган. 

Билдирилишича, вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратга олинган, жабрланганлар йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган ишлаб чиқариш цехларининг бирида ёнғин чиққанди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends