Ўзбек футболи афсонаси коронавирусга қарши кураш учун 75 млн сўм хайрия қилди

Sport

image

Миржалол Қосимов коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида савобли ишга қўл урди.

Ўзбек футболи афсонаси ихтиёрий равишда “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ҳисобига 75 миллион сўм маблағ ўтказиб берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Миржалол Қосимов айни пайтда Олмалиқнинг АГМК жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда.

Аввалроқ, БААнинг “Шаржа” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров коронавирус туфайли юзага келган вазиятда қийин аҳволда қолган оилаларга 100 миллион сўм хайрия қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

201

Rating

3

Rate this article

Share with your friends