Уругвай Ўзбекистонга янги элчи жўнатди

World

image

Уругвай Шарқий Республикаси Ўзбекистонга янги элчи тайинлади. Уругвайнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида (қароргоҳи Москва шаҳрида) Энрике Хуан Делгадо Хента иш бошлади. 

Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Уругвай Шарқий Республикасининг янги тайинланган элчини қабул қилди. 

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан вазир элчини Ўзбекистондаги миссияси бошлангани билан табриклади ва масъулиятли вазифани бажаришда муваффақият тилади. 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Уругвай ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Уругвайнинг географик жиҳатдан бир биридан узоқда жойлашганига қарамай, айрим соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш учун реал имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. 

Суҳбат давомида халқаро ташкилотлар шаклидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.  
 


Rate Count

2

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic