Урганчдаги автовокзалнинг 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди

Local

image

Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси “Урганчавтошохбекат” МЧЖ таркибидаги 100 фоиз давлат улушини сотувга қўйди. Бу ҳақда “E-AUKSION” порталида маълумот берилган.

Биноларнинг эгаллаган умумий майдони 682,42 квадрат метрни ташкил этади. Унинг устав капитали миқдори эса 2 млрд 97 млн 904 900 сўм. 

Сотув шартларига кўра, тендерда ғолиб чиққан шахс 20 йил давомида автошоҳбекат ва йўловчи ташиш фаолиятини таъминлаб бериши керак.

Маълумот учун, автовокзал биноси Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ёшлик кўчасида жойлашган.


Tags

Rate Count

55

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends