Ун импорти божхона божидан озод қилинди

World

image

Ўзбекистонда айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши муддати узайтирилди.

Кеча, 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади. 

Ҳужжатга кўра, 22 турдаги товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан 513 млн долларлик буғдой импорт қилган.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

151

Rating

3

Rate this article

Share with your friends