Украинадан Польшага ўтган 250 дан ортиқ ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
Local
−
01 March 2022 5116 1 minute
Бугун, 1 март куни соат 21:00 ларда “Uzbekistan Airways”нинг Польшанинг Катовице шаҳридан парвоз қилган учинчи махсус самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Унинг бортида Украинадан Польшага ўтказилган 253 нафар фуқаро бор.
Польшанинг Катовице шаҳри орқали Ўзбекистонга олиб келинган навбатдаги гуруҳнинг 119 нафари эркак, 68 нафари аёл ва 68 нафари болалардир.
Аввалроқ Польшадан иккита рейс билан 509 киши Ўзбекистонга олиб келинганди.
Live
All