Ўқишни кўчириш натижалари эълон қилинди

Local

image

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш учун ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 19-20 август кунлари хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистондаги давлат ҳамда нодавлат ОТМларга ўқишни кўчириш истагида бўлган талабгорлар учун тест синовлари ўтказилган. Мазкур тест синовларининг натижалари бугун, 22 август куни эълон қилинди.

Тест синовида қатнашган талабгорлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz платформаси орқали текшириши мумкин. Бунинг учун сайтда паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) киритиш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш учун ўтказиладиган махсус синовларнинг ўтиш баллари тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends