UFC 280. Муродовнинг вазни рақибидан енгилроқ чиқди
Sport
−
21 October 2022 5962 1 minute
Эртага, 22 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Дабида UFC 280 промоушени жанглари ўтказилади. Бугун, 21 октябрь куни жангчилар расмий вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди.
Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг вазни 83,9 кг кўрсатди. Унинг рақиби бразилиялик Каё Борралонинг оғирлиги эса 84,3 кг чиқди.
Марказий жанг иштирокчилари россиялик Ислам Махачев ва Бразилия вакили Чарльз Оливейра бир хил вазн -70,8 кг тош босишди. Шунингдек, яна бир рус жангчиси Зубайра Тухугов белгиланган вазндан ортиқ тош босди ва шу сабабли унинг жанги бекор қилинди. Аввалроқ, спортчилар расмий mediaday ва face-to-face'да қатнашишганди.
Шундай қилиб, иштирокчилар промоушен олдидан барча расмий тадбирларни якунлашди. Энди улар октагонда ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади.
Шахзод Шукуров
Live
All