UEFA туркиялик футболчига нисбатан миллатчилик ҳаракати учун тергов бошлади
Sport
−
03 July 2024 12703 1 minute
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мериҳ Демиралнинг Европа чемпионатида Австрия дарвозасига гол урганидан сўнг қилган ҳаракати юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
“UEFA интизомий қоидаларига кўра Туркия терма жамоаси аъзоси Мериҳ Демиралнинг номақбул хатти-ҳаракати юзасидан тергов бошланди. Бу борада қўшимча маълумотлар ўз вақтида тақдим этилади”, дейилади хабарда.
Туркия терма жамоаси 3 июль куни Европа чемпионати 1/8 финалида Австрия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Демирал дублга эришди. Иккинчи голдан сўнг футболчи бўри кўринишини эслатиб юборадиган ишора кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат футбол жамоасини Австрия устидан қозонилган ғалаба билан табриклагани хабар қилинганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August