Туркияда ўзбекистонликларнинг ароқдан заҳарланиши ортидан 2 туркманистонлик ушланди
World
−
15 January 2025 7582 1 minute
Туркиянинг Истанбул шаҳрида қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Олинган маълумотларига кўра, сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади.
Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.
Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етган. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир кунда 5 нафар Ўзбакистон фуқароси қалбаки алкоголдан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September