Туркияда сув тошқинлари давом этяпти. Қурбонлар сони ортмоқда (видео)

World

image

Aввалроқ, Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Кастамону ва Синоп вилоятларида сув тошқинлари юзага келгани ҳақида хабар берган эдик. Бир неча кундан бери давом этётган ушбу тошқинлар оқибатида айни пайтгача 38 киши қурбон бўлган. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

"Сел ва тошқинлар оқибатида Кастамонуда 32, Синопда 6 киши ҳалок бўлди", деб ёзади Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кўжа ўзининг Тwitter саҳифасида.

Таъкидланишича, табиий офатдан 284 киши жабр кўрган бўлса, 1700 дан ортиқ киши эвакуация қилинган. 300 га яқин аҳоли пунктлари электр энергиясисиз қолган. Aйниқса Кастамону вилоятининг Бозқурт шаҳрида сел туфайли бир неча кўп қаватли уйлар қулаб тушган. 

 

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат шимолидаги Кастамону, Синоп ва Бартин вилоятларини табиий офат зонаси деб эълон қилди.

Қайд этилишича, табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

 


Tags

Rate Count

151

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends