Туркияда 12 кунда 6 мингта зилзила бўлди
World
−
19 February 2023 13515 1 minute
Туркияда 6 февралдаги ҳалокатли зилзилалардан кейин содир бўлган ер силкинишлари сони 6 мингдан ошди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) ҳабар берди.
"6 февралдан бери зилзилалар сони 6040 дан ошди. Оддий вақтларда бу зилзилалар сони Туркияда тўрт ой давомида қайд этилган”, дейди бошқарма бошлиғи Орхан Татар.
Унинг сўзларига кўра, битта афтершок 6,6 магнитудали, 40 га яқини 5 дан 6 баллгача, яна 436 таси 4-5 баллгача бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September