Туркия ярим президентлик бошқарувига ўтиши мумкин

World

image

Туркиянинг амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигидаги ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси режалаштирилган конституциявий ислоҳотлар доирасида республиканинг ярим президентлик бошқарув шаклига ўтиши масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Ekonomim” газетаси хабар берди.

Билдирилишича, президентлик ва парламент республикаси хусусиятларини ўзида мужассам этган аралаш тизимга ўтишнинг мақсадга мувофиқлиги парламентни мустаҳкамлаш ва унда ҳукмрон партиянинг кўпчиликни ташкил этишини таъминлаш зарурати билан асосланади. Ислоҳотлар доирасида, хусусан, бир мандатли сайлов тизимига ўтиш таклиф этилмоқда. Газета маълумотларига кўра, бу масала Туркия демократия жамғармаси вакиллари томонидан Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан яқинда бўлиб ўтган учрашувда кўтарилган.

Расмийлар ҳозирча газета нашрига изоҳ бермади, Эрдўғаннинг ўзи аввалроқ республиканинг президентлик бошқарув шаклидан парламент бошқарув шаклига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги баҳсларни бефойда деб билишини бир неча бор таъкидлаган эди.

Туркия 2017 йилда умумхалқ референдумида конституциявий тузатишлар қабул қилинганидан кейин 2018 йилда президентлик тизимига ўтди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends