Туркия Қобулда 19 кишининг ёстиғини қуритган терактни қоралади
World
−
30 September 2022 3766 1 minute
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон пойтахти Қобул ғарбидаги Каж таълим марказида содир этилган ва камида 19 кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт юзасидан муносабат билдирди.
“Афғонистон пойтахтидаги таълим марказида содир этилган теракт оқибатида кўплаб қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги хабардан чуқур қайғудамиз. Туркия террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, қардош афғон халқига ҳамдардлик билдиради ва ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди”, дейилади Туркия ТИВ баёнотда.
Теракт оқибатида қурбонлардан ташқари яна 30 га яқин одам жароҳатланган.
Қайд этиш керакки, сўнгги вақтларда Афғонистонда, хусусан, пойтахт Қобулда тез-тез портлаш содир бўляпти. Портлаш одамлар гавжум жойларда, жумладан, масжидлар олдида уюштириляпти. Терактлар учун жавобгарликни кўп ҳолларда ИШИД ўз зиммасига оляпти.
Эслатиб ўтамиз, Бугун, 30 сентябрь куни Қобулдаги таълим марказида портлаш юз берган, портлаш оқибатида камида ўн тўққиз киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August