Тунис Президенти вафот этди
World
−
25 July 2019 7519 1 minute
Бугун, 25 июль куни Тунис Президенти Ал-Бажи Гаид ас-Себси мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда вафот этди. Бу ҳақда Президент маъмурияти баёнотида маълум қилинди.
Сиёсатчи 92 ёшда бўлган.
“Бугун, 25 июль куни Тунисдаги ҳарбийлар шифохонасида республика Президенти Ал-Бажи Гаид ас-Себси вафот этди”, дейилади Президент маъмуриятининг баёнотида.
Охирги ойларда Тунис Президенти соғлигидаги муаммолар сабаб бир неча марта шифохонага ётқизилганди. У 2014 йилдан бери мамлакат Президенти лавозимида фаолият юритаётганди.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October