Тўқаев Мудофаа вазирини алмаштирди
World
−
19 January 2022 8319 1 minute
Қозоғистон Президент Қосим-Жомарт Тўқаев шу кунга қадар Ички ишлар вазири ўринбосари – Миллий гвардия бош қўмондони лавозимида ишлаб келган Руслан Жақсилиқовни Мудофаа вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда “Оқ Ўрда” сайтида маълум қилинди.
“Руслан Жақсилиқов Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири этиб тайинлансин”, дейилади фармонда.
Давлат раҳбарининг бошқа фармони билан Мудофаа вазири Мурат Бектанов лавозимидан озод этилди.
Тўқаев, шунингдек шу кунга қадар Миллий гвардия Бош қўмондони биринчи ўринбосари – Бош штаб бошлиғи лавозимида ишлаб келган Еркин Бўтақановни Ички ишлар вазири ўринбосари – Миллий гвардия Бош қўмондони этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни ҳам имзолади.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September