Туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш тартиби соддалаштирилди
Local
−
07 November 2019 31289 1 minute
“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Йўриқномага киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда туғилишни қайд этиш муддати ўтказиб юборилганда 16 ёшгача бўлган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш учун ариза қуйидагилар томонидан тақдим этилади:
• боланинг ота-онаси;
• ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири;
• ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс;
• ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари.
Илгари бундай ариза фақат боланинг ота-онаси томонидан тақдим этилиши мумкин бўлган.
Бундан ташқари, эндиликда далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар консул ёки нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида амалга оширилиши мумкин бўлди.
Илгари далолатнома ёзувларига ишончнома орқали ўзгартириш киритиш мумкин бўлмаган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September