Ўзбек санъати оғир жудоликка учради

Art & Culture

image

Ўзбекистон халқ артисти, цирк устаси Ҳаким Зарипов Каримович 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.

Цирк устаси Ҳаким Зарипов 1924 йилнинг 17 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1947 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 1942 йилда “Ўзбек давлат цирки” республика бирлашмасида чавандоз сифатида бошлаган Ҳаким Зарипов цирк санъати сирларини ёшларга ўргатиб, ярим асрдан зиёд жаҳон аренасида томоша кўрсатиб келаётган Зариповлар сулоласи вакилларидан бири эди.

Ҳаким Зарипов умри давомида цирк манежида “яшади” ва 1946 – 1997 йиллар давомида цирк санъатининг устаси, иқтидорли чавандоз, ҳайвон ўргатувчиси, масхарабоз, кино актёри, каскадёр сифатида жаҳон цирки тарихидан муносиб ўрин эгаллади.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic