Транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Local
−
15 September 2023 8328 1 minute
Маманбий Омаров Ўзбекистон Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг 12 сентябрдаги қарори билан Маманбий Омаров Аллабергенович Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири лавозимида фаолият юритган.
Бундан ташқари, Маманбий Омаров Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни рағбатлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Live
All