Трамп Россияга қарши “дўзахий” санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади
World
−
08:23 2248 2 minutes
Кеча, 18 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилди.
Қонуннинг тўлиқ номи қуйидагича: “Линдси О. Грэмнинг 2026 йилги Россия ва Эронга қарши санкциялар тўғрисидаги қонуни”. У Россияга нисбатан қонунда назарда тутилган санкциялар, божлар ва тақиқларни назарда тутади ҳамда кенгайтиради. Шунингдек, Эронга қарши амалдаги санкциялар муддатини узайтиради.
Украина Президенти Владимир Зеленский Трампга “ушбу ўта муҳим қонунни имзолагани учун” миннатдорлик билдирган.
“Линдси Грэм бу ерда, Украинада бўлганида, Россияга босимни бўшаштирмаслик, санкцияларни кучайтириш ва тинчликка эришиш йўлини излаш қанчалик муҳимлиги ҳақида доимо гапирар эди. Жумладан, Россия нефтини сотиб олиш, Россияга молиявий хизматлар кўрсатиш ҳамда Путин ва уруш билан боғлиқ Россия компанияларини бошқа мамлакатлардаги одатий бизнес муносабатларига жалб қилиш бўйича қарорлар қабул қилинадиган пойтахтларда ҳам”, деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Эслатиб ўтамиз, санкциялар тўғрисидаги қонун ташаббускори 2026 йилнинг июль ойида вафот этган республикачи-сенатор Линдси Грэм бўлган эди. Қонун АҚШ Президентига Россия энергетика ресурсларининг энг йирик бешта харидорига қарши 100 фоизлик божлар жорий этиш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари, у Россиянинг мудофаа, энергетика ва молия ташкилотларига, Россиянинг соядаги флотига, шунингдек деярли бутун Россия сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти таркибига нисбатан санкцияларни назарда тутади.
Вакиллар палатасида ушбу санкциялар муҳокама қилинаётганда демократларнинг салмоқли қисми қарши чиққан. Улар Трамп ушбу қонун лойиҳасидан янги импорт божлари учун яна бир ҳуқуқий асос сифатида фойдаланишидан хавотирда эди. Йирик бизнес вакилларида ҳам эътирозлар бўлиб, улар қонун лойиҳаси “истеъмолчилар учун кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин” деб ҳисоблаган. Шунга қарамай, 17 сентябрь куни қонун лойиҳаси маъқулланди.
Live
AllPrezident nukusliklar bilan samimiy suhbatlashdi
18 September