Тожикистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши айтилди
World
−
27 April 2022 25760 1 minute
Тожикистонда Рамазон ҳайити жорий йилнинг 2 май куни нишонланади. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни бўлиб ўтган мамлакат Ислом маркази Уламолар кенгашининг йиғилишида маълум қилинди.
Кенгаш қарорига кўра, ҳайит намози Тожикистоннинг барча шаҳар ва вилоятларидаги масжидларда 2 май куни эрталаб соат 6:00 да ўқилади.
Тожикистон Республикаси Уламолар кенгаши матбуот котиби Афшин Мукимнинг маълум қилишича, йиғилишда имом-хатибларга байрам кунларида исрофгарчиликка йўл қўймаслик билан бирга муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатишга аҳолини ҳам жалб этиш тавсия этилган.
Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November