Тож Маҳал олти ой ўтиб эшикларини очди

World

image

Бобурийлар даврига оид тарихий дурдона – Ҳиндистон шимолидаги Агра шаҳрида қад ростлаган Тож Маҳал олти ойдан сўнг яна туристлар учун ўз эшикларини очди. 

XVII асрда бунёд этилган ушбу обида янги коронавирус пандемияси сабабли март ойидан бери жамоат учун ёпиқ қолаётганди. 

Мажмуага кириш чекланган эди. Эндиликда сайёҳлар ва зиёратчилар санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда Тож Маҳалга кириши мумкин. 

Агар илгари Тож Маҳалга кунига 70 минггача меҳмон ташриф буюрган бўлса, ҳозирги шароитда бу кўрсаткич 5 минггача камайган. 

Тож Маҳални дунёнинг етти мўъжизасидан бири деб аташади. Машҳур мажмуа UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.


Tags

Rate Count

22

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic