Тошкентнинг учта туманидаги боғчалар ҳам масофавий тартибга ўтказилиши айтилмоқда
Local
−
16 March 2021 7542 1 minute
Бугун, 16 мартдан эътиборан пойтахт Тошкентнинг учта туманидаги барча мактаблар онлайн режимга ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича,Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги барча умутаълим мактабларида 16 мартдан бошлаб ўқув режасида белгиланган таътилга қадар онлайн ўқитиш режимига ўтиш белгилаб берилган.
Ушбу туманларда фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига ҳам 16 мартдан бошлаб ўқув режасида белгиланган таътилга қадар онлайн ўқитиш режимига ўтиш тавсия қилинган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August