Тошкентнинг айрим кўчалари 3 кунга ёпилади
Local
−
19 July 2023 7292 1 minute
Пойтахт Тошкентнинг Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишмасигача бўлган оралиқдаги йўл 3 кунга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 19 июль куни соат 15:00 дан 21 июль 21:00 га қадар Нурлийўл кўчасининг ТҲАЙ билан кесишмасидан, Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишмасигача бўлган оралиқдаги йўл вақтинча тўлиқ ёпилади. Бунга Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
“Ноқулайликлар учун ҳайдовчилардан узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, дейилади шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Live
All