Тошкентнинг асосий кўчаларидан бири 4 кунга ёпилади

Local

image

Эртага, 6 ноябрь куни соат 07:00 дан Тошкентда М.Ғафуров кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 6 ноябрь куни соат 07:00 дан 10 ноябрь куни соат 20:00 га қадар Чилонзор туманидаги М.Ғафуров кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади.

“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда. 


Tags

Rate Count

68

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends