Тошкентнинг 4 туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

Local

image

Жорий йининг 24 август куни Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек туманларида иссиқ сув таъминоит узилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“24 август куни Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказида газ таъминоти вақтинча узилиши муносабати билан соат 9:00 дан кун якунигача қатор манзилларга иссиқ сув етказилиши тўхтатилади”, дейилади хабарда.

Иссиқ сув таъминоти тўхтатиладиган жойлар:

•    Юнусобод тумани тўлиқлигича;
•    Олмазор тумани тўлиқлигича;

Шайхонтоҳур туманининг:

•    Ибн Сино мавзеси;
•    Жарариқ мавзеси;
•    Белтепа мавзеси;
•    Ц-13, Ц-14, Ц-15 мавзелари;

Мирзо Улуғбек туманининг:

•    Ц-1, Ц-2 мавзелари;
•    Ҳамид Олимжон мавзеси.

“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.


Tags

Rate Count

178

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends