Тошкентнинг 14 та ҳудудида Янги йил тантаналари старт олди

Local

−

image

2020 йилни қарши олишимизга саноқли кунлар қолди. Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахтнинг 14 та ҳудудида байрам тадбирлари бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14 та жойда Янги йил байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Булар: 

•    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Hayatt Regency” меҳмонхонасининг олди майдонида;

•    Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локоматив” боғида;

•    Шайхонтоҳур туманидаги “Наврўз” боғида;

•    Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги “Roison Electronics” корхонаси олд майдонида;

•    Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;

•    Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;

•    Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги “Эко-боғ” ҳудудида;

•    Мирзо Улуғбек туманидаги “Central park” ҳудудида;

•    Сергели туманидаги “Green park” ҳудудида;

•    Учтепа туманидаги “Фарҳод” деҳқон бозорининг Кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;

•    Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;

•    Яшнобод туманидаги “Ашхобод” маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;

•    Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;

•    Чилонзор туманидаги “Humo arena” муз саройининг олд майдонида.


Rate Count

86

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic