Тошкентни “шовқинлантирган” уч кун

Business

image

Mazza Fest иккинчи марта ўтказилди ва бу сафар ташкилотчилар уни янги босқичга олиб чиқдилар. Mobiuz мобил алоқа оператори анъанавий тарзда фестиваль ҳамкори бўлди.

11–13 сентябрь кунлари “Янги Ўзбекистон” боғи ўзига хос ҳаёт тарзида яшади. Ҳар куни соат 16:00 дан кечки соат 22:00 гача мусиқа, ўнлаб фуд-кортларда таомлар, фотозоналар, танлов ва ўйинлар меҳмонларни хушнуд қилди.

11 сентябрь куни фестивалнинг асосий меҳмонлари “Artik & Asti”, 12 сентябрда “Fly Project”, 13 сентябрда эса “Градуси” гуруҳи бўлди. Яна ўнлаб хонандалар ва гуруҳлар, DJ’лар, кўзбойлоғич шоулари ҳамда бутун ҳудуд бўйлаб жойлашган фотозоналар ва ҳамкорлар майдончалари фестивалга ҳақиқий куз байрами руҳини бағишлади.

Mobiuz бренд-зонаси уч кун давомида фаолият кўрсатди. Одамлар келиб, ўйинларда қатнашиб, совғалар ютиб, саҳна ёки фуд-кортлар томон йўл олишди.

MobiMusic зонасида мусиқий билимдонлик синовдан ўтказилди. Одамлар гуруҳларга бўлиниб, баҳслашиб, мусиқаларни тўғри топишга уринишди. Ëнидаги MobiCinema зонасида эса “Фильмни топ” ўйини ўтказилди – бу ерда промокодлар ва бренд маҳсулотлари ўйналди. Меҳмонлар кадрни эслаб қолиш ва фильм номини ўз вақтида айтиб бериш бўйича баҳслашди.

Тадбирнинг ёрқин лаҳзаларини акс этган фотоҳисоботни эътиборингизга ҳавола этамиз: https://mobiuz-mazzafest.gallery.photo/gallery/mazza-mobiuz/ 

Реклама ҳуқуқи асосида


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic