Тошкентга янги автобуслар келтирилди
Local
−
12 February 2019 7989 1 minute
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройларга янги автобуслар келтирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Хусусан, 4 автобус саройи тасарруфидаги 84-“Эркин қўрғони – “Обод турмуш” маҳалласи” йўналишига 10 та ўрта сиғимли SAZ LE 60 автобуслари бириктирилди.
Бундан ташқари, 7 автобус саройи тасарруфидаги 9т–“Чилонзор, 25 даҳа – Тошкент вокзали” йўналишига ҳам ҳудди шу русумдаги 3 та автобус қўйилди.
Янги автобуслар 12 февралдан йўналишларда фаолиятни бошлаган.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October