Тошкентдаги Президент мактаби Шайх Зоид Ол Наҳаён мукофотини олди (видео)
Local
−
14 January 2025 8609 1 minute
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.

Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Президент мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида ҳам иштирок этмоқда. Шунингдек, давлат раҳбари БААга ташрифи доирасида Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашув ўтказади.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September