Тошкентдаги очиқ майдонда ёнғин чиқди
Crime
−
19 June 2023 9325 1 minute
Пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган қуруқ ўт-хашакдан иборат очиқ майдонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 18 июнь куни соат 20:06 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Бобур" МФЙ ҳудудидаги таҳминан 300 м кв очиқ майдонда қуруқ ўт ва хашаклар ёнган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:38 да ўраб олинган ҳамда соат 20:42 да бартараф этилган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида қурилиши битмаган бинонинг юқори қаватида ёнғин чиққан эди.
Live
All