Тошкентдаги “мойка”да ёнғин чиқди

Local

image

Бугун, 21 февраль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган автомобиллар ювиш жойида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 22:02 да Яшнобод тумани, Авиасозлар 4-даҳасида жойлашган автомобиллар ювиш жойида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 22:14 да етиб бориб, ёнғин соат  22:27 да қуршаб олиниб, соат 22:33 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар бўлмаган.

Қўшимча қилинишича, айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 февраль куни соат 07:41 да Тошкент шаҳар Олмазор туманида автобусда ёнғин чиққанди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends