Тошкентдаги мактабда ўқувчиларга “пионер” галстуги тақдирилдими? ХТВ изоҳ берди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 283-сонли мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилгани турли хил муҳокамаларга сабаб бўлди. Баъзилар бу ҳолатни “пионер галстуги”нинг ўзбек мактабларига қайтиши ҳам деб атади.

Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, мактаб маъмурияти мактабнинг бугунги очилиш маросимига ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синфларга эркаклар галстукининг қизил рангини, катта синфларга кўк рангини тақиш танланган. 

Қолган кунлари мактаб галстук тақишни талаб қилмаган, оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилган. 

“Мазкур масалани сиёсий тус бермасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

2112

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends