Тошкентдаги кўприкда юк машинаси ағдарилди
Local
−
20 September 2022 14100 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги кўприкларнинг бирида юк машинаси ағдарилиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ҳодиса ҳақида маълумот берди.

Аниқлик киритилишича, бугун, 20 сентябрь куни тахминан соат 10:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасидаги кўприк устида ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган В.А. бошқарувидаги HOWO ZZ3 русумли юк автомобилида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган вақтида кўприк устида бошқарувни йўқотиб, кўприкнинг четки қисмига ағдарилган.
Оқибатда ҳайдовчи В.А. “чап қўл тирсак соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати” билан шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Билол Норқобилов
Live
All