Тошкентдаги Келес йўли қисман ёпилади
Local
−
03 January 2023 7208 1 minute
Тошкент шаҳридаги Келес йўли кўчасининг бир қисми ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 4 январидан Келес йўли кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўпригидан Мояриқ кўчасигача бўлган оралиғи автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилмаган ҳолда қисман ёпилади. Бунга йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган.

“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November