Тошкентдаги қурилиш биноларидан бирида ёнғин юз берди (видео)
Crime
−
14 October 2023 7091 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманида қурилиш биносида ёнғин юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин "Иноқобод" маҳалласи, Янги замон кўчасида жойлашган "Гринвич" масъулияти чекланган жамиятига тегишли қурилиш биносида юз берган.
Ёнғин рўй бергани ҳақида туман фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 11:45да хабар келиб тушган. Ўт ўчириш таркиби ҳодиса жойига 11:50 да етиб борган.
Айни вақтда ёнғин бартараф этилган. Аниқланишича лак бўёғи ёнган, ёнғин 15 кв майдонни эгаллаган.
"Жабрланганлар йўқ, ёнғин сабаблари аниқланмоқда", дейилади хабарда.
Live
All