Тошкентдаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди

Crime

image

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 12 март куни соат 17:42 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Қушбеги даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:48 да етиб бориб, ёнғин  соат 17:57 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти Навоий шаҳри Навоий кўчасида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятининг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends