Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилди
Local
−
08 October 2025 3950 1 minute
Бугун, 8 октябрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ҳамда Яшнобод туманларидан ўтувчи йўлларнинг маълум бир қисми ёпилади. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек ҳамда Яшнобод туманлари ҳудудидан ўтувчи Янги Ўзбекистон кўчаси (Оҳангарон шоссесидан D012 автомобиль йўлигача), Жасорат кўчаси ва Дўстлик кўчаларидаги автомобиль йўлининг юқори қатламига PSHMA-20 турдаги асфальт-бетон қопламаси ётқизилмоқда.

Ушбу таъмирлаш ишлари ортидан эса юқоридаги ҳудудлар бугун, 8 октябрь кунидан бошлаб 20 октябрь кунигача транспорт воситалари учун ёпиқ бўлади.
Live
All