Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Local
−
19 May 2025 3696 1 minute
Тошкент шаҳрида “Талабалар фестивали” ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Олмазор туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, фестиваль муносабати билан бугун, 19 май соат 20:00 дан 23 май соат 00:00 гача Олмазор туманининг Фаробий кўчаси Университет кўчаси кесишмасидан Талабалар кўчаси кесишмасигача бўлган йўл вақтинчлалик ёпилади.

Мазкур йўлдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчасининг маълум бир қисми 1 ойдан кўп вақтгача ёпиқ бўлиши айтилганди.
Live
All