Тошкентдаги 12 та кўча вақтинчалик ёпилади
Local
−
20:27 1287 2 minutes
“Тошкент халқаро яриммарафони” муносабати билан пойтахтдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 6 сентябрь куни пойтахтда “Тошкент халқаро яриммарафони” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.


Тадбир иштирокчилари ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 сентябрь куни соат 05:00 дан 14:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
- Ислом Каримов кўчаси – Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳ кўчасигача;
- Шараф Рашидов шоҳ кўчаси – Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- Ойбек кўчаси – Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
- Нукус кўчаси – Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
- Ҳамидулла Орипов кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
- Мустақиллик шоҳ кўчаси – Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
- Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар – Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
- Алишер Навоий кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
- Ботир Зокиров кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
- Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.
Иштирокчилар ва томошабинлар сони кўпайган тақдирда, заруратга кўра, ушбу ҳудудларга туташ айрим йўлларда ҳам ҳаракат вақтинча чекланиши мумкин.
Ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўналишлардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари ва масъул ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилиш сўралади.
Live
All