Тошкентда йўловчи талашиб жанжаллашган автобус ҳайдовчилари қамалди

Crime

−

image

Аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманида автобус ҳайдовчилари йўл ва йўловчи талашиб жанжаллашгани ҳақида хабар берган эдик. Тартибсизлик содир этганлар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди. 

Бугун, 2 март куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида 28-сонли йўналиш автобус ҳайдовчиси Н.Б. ва 155-сонли автобус ҳайдовчиси М.М.га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбли деб топилган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг қарори билан Н.Б. ва М.М.нинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

“Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти ёки протест берилиши мумкинлиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends