Тошкентда ЙТҲ оқибатида Nexia-3 ёниб кетди (видео)
Crime
−
05 October 2024 5489 1 minute
Бугун, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Cobalt ва Nexia-3 русумли автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди ва оқибатда Nexia-3 ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, эрта тонгда Тошкент шаҳридаги марказий кўчалардан бирида Cobalt ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва Nexia-3 ёниб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилган. Маълум бўлишича, соат 06:05 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Ойбек ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин-қутқарув техникалари воқеа содир бўлган жойга соат 06:11 да етиб бориб, ёнғин соат 06:12 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ичида ҳайдовчиси бўлган “Жигули” ёниб кетганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November