Тошкентда йигит кар-соқов қизни дўппослади 

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўрганилган. Жанжаллашган фуқароларнинг шахслари аниқланган. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 август куни тахминан соат 08:00 да Чилонзор тумани Шарқ маҳалласи ҳудудида 22 ёшли М.М. ва 27 ёшли У.К. ўртасида пул сабабли жанжал келиб чиққан. Қизга етказилган бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган. 

Хабарда айтилишича, тергов олди текшируви натижаларига кўра, зарур чоралар кўрилади.


Tags

Rate Count

1023

Rating

3

Rate this article

Share with your friends