Тошкентда янги қурилаётган IT-парк биносида ёнғин чиқди

Crime

image

Бугун, 23 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги IT-паркда ёнғин чиққани ҳақида видео тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ёнғин тафсилотларини очиқлади. 

Бугун соат 11:12 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олимлар” МФЙ Шаҳриобод кўчасида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. 

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:15 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:25 да ўчирилган.  

Ёнғин оқибатида 24 қаватли қурилиши тугалланмаган IT-парк биносининг 21-қаватида тахминан 5 кв метр майдонда пенопласт қолдиқлари ёниб зарарланган. Ёнғинда қўшни биноларга зарар етмаган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Tags

Rate Count

30

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends