Тошкентда ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Local

image

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди 

Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиши маркази интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат ташкилоти этиб белгиланди.

Қарорга кўра, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида қуйидагилар ташкил этилади:
- вазиятларни бошқариш ягона маркази;
- Маълумотларни қайта ишлаш маркази;
- фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам ва газ тизими шошилинч тезкор хизматлари бўйича ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (112);
- давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини “Хавфсиз шаҳар” тизимига мажбурий интеграциялаш;
- йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш.


Rate Count

18

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic